АсосийЖамият

Президент Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

Аввалроқ, Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

'Президент Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади'ning rasmi

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси оғир жудоликка учради. Таниқли фермер, “Азим Шофиркон юлдузи” фермер хўжалигининг раиси, жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Шукурович Латипов шу йил 6 июнда 74 ёшида вафот этди.

А.Латипов 1951 йил 5 июнда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилди. Ўрта мактабни, кейинчалик Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш техникумини тугатгач, меҳнат фаолиятини Шофиркон туманидаги “Бухоро” жамоа хўжалигида механик сифатида бошлади ва кўп йиллар давомида мазкур хўжаликда бригада бошлиғи лавозимида самарали иш олиб борди. 

Ўзининг бутун онгли ҳаёти ва меҳнат фаолиятини мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ривожига бағишлаган меҳнаткаш инсон 1996 йилдан бошлаб “Бухоро” жамоа хўжалиги раиси сифатида иш юритиб, ўзининг бой билим ва тажрибаси, ташкилотчилик ва жонкуярлик фазилатлари билан кўпчиликка ибрат ва намуна бўлиб, мураккаб иқлим шароитида ғалла ҳосилдорлигини икки баробар оширишга эришди. 

Юртимизда фермерлик ҳаракатини шакллантиришда алоҳида жонбозлик кўрсатган А.Латипов 2007 йилда “Азим Шофиркон юлдузи” фермер хўжалигини ташкил этди ва умрининг охирига қадар уни муваффақиятли бошқариб, том маънода илғор ва замонавий, кўп тармоқли хўжаликка айлантирди. Заҳматкаш фермернинг саъй-ҳаракатлари, эзгу ташаббуслари билан бу ерда ўзига хос тажриба мактаби яратилиб, хўжалик чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик ва полизчилик йўналишларида ҳам самарали фаолият юритмоқда. Ҳудудда кам таъминланган оилаларнинг уйлари таъмирланиб, уларга ғалла ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик асосида етказиб берилмоқда.

Азим Латипов ҳақиқий халқ оқсоқоли сифатида доимо эл-юртнинг дарду ташвишлари билан яшади. У узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси, Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати сифатида миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётимиз учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга, ҳудудда кенг кўламли ободончилик ишларини олиб боришга, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга катта ҳисса қўшди.

А.Латиповнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланди. У “Шуҳрат” медали ҳамда Ватанимизнинг олий нишони – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан мукофотланган эди.

Атоқли фермер, таниқли жамоат арбоби, камтарин ва олижаноб инсон Азим Латиповнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов,

А.Арипов, И.Абдураҳмонов, Б.Зарипов

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда қидирувда бўлган машина ҳайдовчиси ЙПХ ходимидан қочишга уринди'ning rasmi

    Жамият 07.06.2025 20:27

    Сурхондарёда қидирувда бўлган машина ҳайдовчиси ЙПХ ходимидан қочишга уринди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Шавкат Мирзиёев халқаро инвесторларни қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 07.06.2025 17:52

    Шавкат Мирзиёев халқаро инвесторларни қабул қилди

    Учрашув давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимизда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Ўзбекистонда августдан бошлаб бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови оширилади'ning rasmi

    Жамият 07.06.2025 15:20

    'Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга чиқмоқда?'ning rasmi

    Жамият 07.06.2025 13:04

    Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга чиқмоқда?

    Миллий статистика қўмитаси сўнгги маълумотларни очиқлади.

    'Навоий вилоятида чиқинди олиб кетиш тарифлари ўзгаради'ning rasmi

    Жамият 07.06.2025 09:49

    Навоий вилоятида чиқинди олиб кетиш тарифлари ўзгаради

    Навоий шаҳри ва Кармана туманлари учун янги нархлар белгиланди.