АсосийДунё

АҚШда норозилик намойишлари ўтказилмоқда

Тартибсизликлар давом этса, денгиз пиёдалари жалб этилади.

'АҚШда норозилик намойишлари ўтказилмоқда'ning rasmi

АҚШда ноқонуний муҳожирларнинг депортациясига қарши норозилик намойишлари кучаймоқда, деяёзмоқда "Замон.уз".

Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг маълум қилишича, тартибсизликларни жиловлаш мақсадида Лос-Анжелесга Миллий гвардия сафарбар этилади. Зарурат туғилса, денгиз пиёдалари ҳам жалб қилиниши мумкин.

Вазир ижтимоий тармоқдаги “X” саҳифасида ёзишича, ИСE (Иммиграция ва божхона назорати) ходимлари билан намойишчилар ўртасида юзага келган тўқнашувлар миллий хавфсизликка таҳдид солмоқда.

“Лос-Анжелесдаги федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини қўллаб-қувватлаш учун Мудофаа вазирлиги Миллий гвардияни жойлаштиришга киришди. Агар тартибсизликлар давом этса, денгиз пиёдалари ҳам юқори жанговар шайлик ҳолатида сафарбар қилинади”, — дея баёнот берди Хегсет.

Маълумот учун, жума куни шаҳар бўйлаб ноқонуний муҳожирларнинг оммавий ҳибсга олиниши бошланган. Шанба кунига қадар 44 киши иммиграция қонунларини бузганликда айбланиб ҳибсга олинган. Бу ҳаракатларга жавобан шаҳарда оммавий норозилик намойишлари авж олди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Синварнинг жасади топилди: Ғазо урушида яна бир бурилиш'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:12

    Синварнинг жасади топилди: Ғазо урушида яна бир бурилиш

    Исроил армияси Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелда топилганини билдирди. “Ҳамас” бу хабарни ҳали расман тасдиқламади.

    'Россия талаблари ўзгармоқда: уруш асирлари кимнинг шартлари билан алмашилади?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:14

    Россия талаблари ўзгармоқда: уруш асирлари кимнинг шартлари билан алмашилади?

    Кирилл Будановнинг баёнотига кўра, Россия ҳарбий асирлар ва ҳалок бўлганлар жасадларини алмашишда шартларни фақат ўзи белгилашга уринмоқда.

    'Ғазодаги ёрдам жамғармаси танқид остида қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:12

    Ғазодаги ёрдам жамғармаси танқид остида қолди

    БМТ ва экспертлар “GHF” фаолиятини шубҳа остига олмоқда.

    'Зеленский: АҚШ Украинага эмас, Яқин Шарққа 20 мингта ракета юборди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:08

    Зеленский: АҚШ Украинага эмас, Яқин Шарққа 20 мингта ракета юборди

    Украина президентига кўра, Россиянинг ҳужумларидан ҳимояланиш учун зарур бўлган ҳаво мудофааси ракеталари кутилмаганда бошқа минтақага жўнатилган.

    'Янги Зеландияда депутатлар норозилик ҳаракати учун парламентдан четлатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:06

    Янги Зеландияда депутатлар норозилик ҳаракати учун парламентдан четлатилди

    Анъанавий “ҳака” рақси билан норозилик билдирган уч нафар маҳаллий депутатга парламент санкция қўллади.

    'Россия Украинага қарши янги йирик ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:03

    Россия Украинага қарши янги йирик ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда

    АҚШ расмийларига кўра, бу зарба Киeвдаги муҳим объектларга, жумладан, ҳукумат бинолари ва разведка идораларига қаратилиши мумкин.