АсосийДунё

Россия Украинага қарши янги йирик ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда

АҚШ расмийларига кўра, бу зарба Киeвдаги муҳим объектларга, жумладан, ҳукумат бинолари ва разведка идораларига қаратилиши мумкин.

'Россия Украинага қарши янги йирик ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда'ning rasmi

Россия яқин кунларда Украинага қарши “кенг қамровли, кўп йўналишли зарба” бериши мумкин. Бу ҳақда АҚШ разведкаси вакилларига таяниб, "Reuters" агентлиги хабар берди.

Унга кўра, ушбу ҳаракат Украина махсус хизматлари томонидан ўтказилган “Тўр” (Паутина) операциясига жавобан амалга оширилиши кутилмоқда. Мазкур операция давомида бир неча ўнлаб Россиянинг қанотли ракеталарни ташувчи стратегик воситалари йўқ қилинган ёки жиддий зарар кўрган.

Америкалик расмийлар бу ҳужумни “ассиметрик” ва “аралаш услубдаги” зарба сифатида тасвирламоқда — унда баллистик ракеталар ва дронлар иштирок этиши мумкин. Ғарбий дипломатик манбаларга кўра, эҳтимолий ҳужумлар Кйивдаги давлат муассасалари ва стратегик объектларга қаратилади.

Карнеги жамғармасининг Россия бўйича эксперти Майкл Кофман Россия ўрта масофали баллистик ракеталардан фойдаланиши, СБУ штаб-квартираси ёки минтақавий разведка идораларига ҳужум қилишга уриниши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Бироқ у Россиянинг ҳарбий салоҳияти аллақачон жиддий даражада сафарбар этилганини таъкидлайди ва бу унинг имкониятларини чеклаб қўйганини қайд этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода катта миқдордаги газ ўғирлиги фош этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:42

    Бухорода катта миқдордаги газ ўғирлиги фош этилди

    Билдирилишича, уч туманда қарийб 500 миллионга яқин газ талон-торож қилинган.

    'Колумбияда кучли зилзила юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:34

    Колумбияда кучли зилзила юз берди

    Зилзила 10 км чуқурликда қайд этилган.

    'Калифорния губернатори Трампни танқид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:09

    Калифорния губернатори Трампни танқид қилди

    Гейвин Нюсом Трампнинг топшириғи билан Лос-Анжелесга юборилган миллий гвардия кучларини “штат суверенитетига таҳдид”, деб атади.

    'Синварнинг жасади топилди: Ғазо урушида яна бир бурилиш'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:12

    Синварнинг жасади топилди: Ғазо урушида яна бир бурилиш

    Исроил армияси Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелда топилганини билдирди. “Ҳамас” бу хабарни ҳали расман тасдиқламади.

    'Россия талаблари ўзгармоқда: уруш асирлари кимнинг шартлари билан алмашилади?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:14

    Россия талаблари ўзгармоқда: уруш асирлари кимнинг шартлари билан алмашилади?

    Кирилл Будановнинг баёнотига кўра, Россия ҳарбий асирлар ва ҳалок бўлганлар жасадларини алмашишда шартларни фақат ўзи белгилашга уринмоқда.

    'Ғазодаги ёрдам жамғармаси танқид остида қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:12

    Ғазодаги ёрдам жамғармаси танқид остида қолди

    БМТ ва экспертлар “GHF” фаолиятини шубҳа остига олмоқда.