АсосийСпорт

Ўзбекистон билан ўйиндан кейин 2 нафар БАА ўйинчиси жамоадан ҳайдалди

Уларнинг ҳар бирига 500 минг дирҳам (тахминан 136 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солинган.

'Ўзбекистон билан ўйиндан кейин 2 нафар БАА ўйинчиси жамоадан ҳайдалди'ning rasmi

Бирлашган Араб Амирликлари футбол ассоциацияси икки футболчини терма жамоа сафидан четлатди ва уларнинг ҳар бирига 500 минг дирҳам (тахминан 136 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солди. Бу ҳақда кеча, 8 июнь куни БАА футбол ассоциацияси расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, 21 ёшли Султон Одил (“Шабаб Ал-Аҳли”) ва 28 ёшли Холид Иброҳим (“Шаржа”) терма жамоанинг машғулот йиғини вақтида номақбул хатти-ҳаракат содир этгани учун жазога тортилган. Улар, шунингдек, миллий мусобақалардан беш ўйинга дисквалификация қилинган.

“БАА футбол ассоциацияси интизом қўмитаси “Шаржа” жамоаси футболчиси Холид Иброҳимни ва “Шабаб Ал-Аҳли” жамоаси футболчиси Султон Одилни маҳаллий мусобақалардан беш ўйинга четлатиш ҳамда ҳар бирига 500 минг дирҳам миқдорида жарима солиш қарорини қабул қилди”, дейилади баёнотда.

Футболчиларнинг аниқ қандай қоидаларни бузгани ошкор этилмаган.

Маълумот учун, БАА терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида ўз гуруҳида дастлабки икки ўриндан жой ололмади ва энди тўртинчи босқичда қатнашади. Улар жорий йилнинг 5 июнь куни Абу-Дабида Ўзбекистон МТЖга қарши дуранг натижани қайт этди ва шу тариқа ушбу гуруҳдан Жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланмани Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари қўлга киритди.

БАА терма жамоаси навбатдаги учрашувини эртага, 10 июнь куни Бишкекда Қирғизистонга қарши ўтказади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради'ning rasmi

    Спорт Бугун 17:48

    Ўзбекистон ва Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради

    Мазкур ўйиндаги ҳисоб жамоа учун ҳеч қандай аҳамият кеасб этмасада, мухлислар улардан чиройли футбол ва ғалаба кутмоқда.

    'Бокс яна бир комплекс мусобақа дастурига киритилди'ning rasmi

    Спорт 08.06.2025 15:39

    Бокс яна бир комплекс мусобақа дастурига киритилди

    Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

    'Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳамда ЎФА ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди'ning rasmi

    Спорт 06.06.2025 15:43

    'БАА-Ўзбекистон ўйинига кетаётган мухлислар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Спорт 02.06.2025 13:32

    БАА-Ўзбекистон ўйинига кетаётган мухлислар огоҳлантирилди

    Ўзбекистонлик мухлисларнинг ўйингоҳга сиғмаслик эҳтимоли юқори экани ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги билдирилди.

    '"ПСЖ"нинг финалдаги ғалабасидан сўнг Парижда тартибсизликлар юзага келди'ning rasmi

    Спорт 01.06.2025 18:29

    "ПСЖ"нинг финалдаги ғалабасидан сўнг Парижда тартибсизликлар юзага келди

    Тартибсизликлар оқибатида 600 га яқин одам қўлга олинган.

    'Муроджон Аҳмадалиев Мексикадаги жангда рақибини нокаутга учратди'ning rasmi

    Спорт 31.05.2025 10:57

    Муроджон Аҳмадалиев Мексикадаги жангда рақибини нокаутга учратди

    Аҳмадалиев 10 раунд этиб белгиланган жангнинг 8-раундида ғалабага эришган.