АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди

Умумий қиймати 5 миллиард долларлик биринчи навбатдаги қўшма лойиҳалар дастури шакллантирилди.

'Шавкат Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу кўп томонлама молиявий институт билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтган йил октябрь ойидаги БРИКС саммити доирасида эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Хусусан, банкнинг Бошқарувчилар кенгаши томонидан Ўзбекистон Янги тараққиёт банкига аъзо бўлишига принципиал розилик берилди. Умумий қиймати 5 миллиард долларлик биринчи навбатдаги қўшма лойиҳалар дастури шакллантирилди.

Давлатимиз раҳбари ирригация тизимларини модернизация қилиш, тоғ-кон саноатини ривожлантириш, хусусий секторни молиялаштириш, таълим ва инфратузилма соҳаларида давлат-хусусий шерикликни илгари суриш каби устувор йўналишларда лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари қўллаб-қувватланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларни ташкил этди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:24

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларни ташкил этди

    Бу Марказий банкнинг 2013 йилдан буён кузатувлари тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

    'Тошкентда Туркия элчихонаси қошида мактаб қурилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:44

    Тошкентда Туркия элчихонаси қошида мактаб қурилади

    Мактаб Шайхонтоҳур туманидаги 0,31 гектар ерда барпо этилади.

    'Ўзбекистон ва Словакия муносабатлари янги босқичга кўтарилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:04

    Ўзбекистон ва Словакия муносабатлари янги босқичга кўтарилди

    Шавкат Мирзиёев ва Роберт Фицонинг музокаралари бўлиб ўтди.

    'Словакия Бош вазири нега Ўзбекистонга келди?'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:38

    Словакия Бош вазири нега Ўзбекистонга келди?

    Билдирилишича, Роберт Фицо учган самалиёт кеча, 8 июнь куни Тошкент халқаро аэропортига қўнган.

    'Бахтиёр Саидов Ҳиндистон бош вазири билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.06.2025 19:39

    Бахтиёр Саидов Ҳиндистон бош вазири билан учрашди

    Томонлар кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантириш борасида янги имкониятлар яратилаётганини қайд этишди.

    'Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади'ning rasmi

    Сиёсат 08.06.2025 16:41