АсосийЖамият

Хоразмда корхона “ток”ни ноқонуний ишлатгани учун катта миқдорда жаримага тортилди

Очиқланишича, ҳолат юзасидан 41,7 млн сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилган.

'Хоразмда корхона “ток”ни ноқонуний ишлатгани учун катта миқдорда жаримага тортилди'ning rasmi

Хоразм вилоятида хусусий корхонаси томонидан реактив қувватни компенсация қилмасдан, электр энергиясидан самарасиз ва нооқилона фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 45-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 41,7 млн сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилган.

Маълумот учун, реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик – асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар