АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ҳукумати вакилларини қабул қилди

Давлатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

'Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ҳукумати вакилларини қабул қилди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этаётган Қозоғистон, Тожикистон бош вазирлари, Қирғиз Республикаси Президент администрацияси раҳбари, Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосарини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлатлар ўртасидаги олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувлар доирасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Товар айирбошлаш барқарор ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Автосаноат, электротехника, тўқимачилик, металлургия, фармацевтика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Ўзаро савдони кўпайтириш ва устувор тармоқларда, шу жумладан ҳудудлар даражасида саноат кооперациясининг узоқ муддатли дастурини шакллантириш бўйича икки мамлакат ҳукуматлари томонидан мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўрилиши муҳим экани қайд этилди.

Энергетика ва транспорт коммуникацияларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан Қамбарота ГЭС-1 ва Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилишини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилда ўтказиладиган Ҳукуматлараро комиссия ва Ҳудудлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишларини самарали ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар