АсосийЖамият

Ҳиндларнинг Ўзбекистонга ташрифи ортиб бормоқда

Уларнинг Ўзбекистонга сафар мақсадлари маълум қилинди.

'Ҳиндларнинг Ўзбекистонга ташрифи ортиб бормоқда'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами 22,6 минг нафар Ҳиндистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 минг нафарга ёки 35,6 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Ҳиндистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • саёҳат – 13 937 нафар;
  • хизмат юзасидан – 5 959 нафар;
  • ўқиш – 2 540 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 203 нафар;
  • тижорат – 8 нафар;
  • даволаниш – 2 нафар.

    Бошқа янгиликлар