АсосийДунё

Россия Украинага яна зарба берди

Ҳужум ортидан камида 11 киши, жумладан, тўрт нафар бола жабрланган.

'Россия Украинага яна зарба берди'ning rasmi

Россия Украинага яна ҳужум қилди. Бу ҳақда “DW” ёзмоқда.

Қайд этилишича, Харков вилоятининг Шевченковский ва Салтовский туманларига 10 дан ортиқ дрон ҳужум қилган.

Шаҳар мери Игор Тереховнинг сўзларига кўра, турар-жойлар, таълим муассасалари, болалар боғчалари ва бошқа инфратузилмалар ўққа тутилган. Камида 11 киши, жумладан, тўрт нафар бола жабрланган.

Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг аниқлик киритишича, ярадорлар орасида икки ёшли ўғил бола, 12 ёшли қиз, 16 ёшли ва 17 ёшли қизлар бор.

Синегубовнинг сўзларига кўра, Харковнинг Салтов тумани ҳам ўққа тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни кечқурун Россия қўшинлари Харковга "Молния" учувчисиз учоғи билан зарба берган эди.

    Бошқа янгиликлар