АсосийЖамият

Тошкентда 2 эркак танишини бўғиб ўлдирди

Жанжалга фуқаролар ўртасидаги қарз сабаб бўлган.

'Тошкентда 2 эркак танишини бўғиб ўлдирди'ning rasmi

Тошкентда 2 эркак танишини бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда МИллар дастурида хабар берилган.

Маълум қилинишича, судланувчилар 1986 ва 1981 йилда туғилган. Жанжалга фуқаролар ўртасидаги қарз сабаб бўлган. Судланувчи жабрланувчидан қарз олиб, уни вақтида қайтариб бермайди. Оқибатда судланувчи таниши билан бирга жабрланувчини ўлдириш режасини тузади.

“Мен марҳумни умуман танимас эдим. Фақат ҳамкасбим билан уришганлиги учун ўртасига қўшилдим. Жабрланувчи шеригимдан “14 500 АҚШ доллари беришинг бор, бугун бергин”,- деб сўради. Кейин шеригимга “2 кун муҳлат бер. Битта жойдан пул келиши билан қайтараман”,- деди. Сўнгра шеригим билан сўкишиб кетишди”,- дейди судланувчилардан бири.

Аниқланишича, фуқаролар марҳумни ўлдиргандан сўнг жасадни Matiz автомобилига ортишади. 1-судланувчи айбини яшириш учун марҳумни қаерда эканлигини билса-да, уни оиласига қўшилиб, биргаликда излайди. 2-судланувчи эса марҳумни машинада бир неча соат олиб юриб, уни хилват жойга ташлаб кетади.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Шайхонтоҳур туман судида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи фуқаролар ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в”, “и”, “п” бандлари, 168-моддаси 4- қисми “а” банди, 169-моддаси 3 қисми “а” банди, 267-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Уларга нисбатан 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.