АсосийДунё

Исроилдаги ўзбекистонликлар ракета ҳужуми сабабли огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат фуқароларига ракета ҳужумидан сақланиш учун қатъий чолларни белгилаб берди.

'Исроилдаги ўзбекистонликлар ракета ҳужуми сабабли огоҳлантирилди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроил ҳудудида яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган мамлакат фуқароларига шошилинч мурожаат йўллади. Бунга ракета ҳужумлари хавфи сабаб бўлди.

Эрон ва Исроил ўртасидаги ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси фуқаролардан тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди.

Унга кўра:

  1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.
  2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.
  3.  Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.

    Бошқа янгиликлар