АсосийЖиноят

Қашқадарёда ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

'Қашқадарёда ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Қайд этилишича, Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн. сўм пора талаб қилган.

Шундан 7 млн. сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар