Бугун, 17 июнь куни эрталаб Россия томонидан Украина пойтахти Киев бўйлаб турли туманларга зарба берилди. Ҳужум оқибатида кўп қаватли уй шикастланди, ёнғинлар чиқди ва 16 нафаргача одам жароҳатланди. Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, одамлар пойтахт осмонида дронлар учган ва улар бошларидан ракеталар ўтаётганига ўхшаш товушларни эшитган.
Ҳаво ҳужуми хавфи тўғрисидаги огоҳлантириш эълон қилинганидан кейин ҳам етти соатдан зиёд вақт мобайнида амалда қолган.
Пойтахтдан ташқари ҳудудлар ҳам ҳужумга учраган, жумладан, Киев атрофидаги жойлар ва жануби-шарқий Запороже шаҳри. У ерда ҳудудий губернатор камида тўртта зарба қайд этилганини маълум қилди.
Киев шаҳар ҳокими Виталий Кличко Telegram орқали берган маълумотга кўра, жароҳатланганларнинг кўпчилиги шаҳар марказига яқин жойлашган Соломянский туманида бўлган.
У ерда дрон кўп қаватли уйнинг устки қаватини ва бошқа тураржой бўлмаган биноларни шикастлаган.
Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко 5 та туманда жами 12 та зарба қайд этилганини айтди.
Нишонлар орасида шаҳарнинг шарқий четида жойлашган болалар боғчаси ҳам бўлган.
“Пойтахтга мураккаб ҳужум амалга оширилмоқда. Россияликлар ракеталар ва дрон зарбаларини биргаликда қўлламоқда. Турли туманларда ёнғинлар чиқди, тезкор хизматлар фаолият олиб боряпти”, деб ёзди Ткаченко.
Унинг сўзларига кўра, дронлар Соломянский туманига бир неча бор ҳужум қилган.
“Бу жуда оғир тун бўлди”, деб ёзди у.
Шунингдек, айрим ҳудудларда электр узилишлари ҳам кузатилган.