Франциянинг йирик энергетика компанияси бўлмиш “ТоталЕнергиэс” бош директори Патрик Пуянне Россиядан етказиб бериладиган суюлтирилган газ (СПГ)ни Европа осонгина бошқа манбалар билан алмаштириши мумкинлигини гапирди. Бу ҳақда “ДW” нашри хабар берди.
“Биз Россияни ишончли етказиб берувчи сифатида йўқотдик. Энергия Россиянинг уруш қуролига айланди. Шунинг учун Европа учун муқобил йўлларни топиш – стратегик вазифага айланган”, - дейди Пуянне.
Унинг айтишича, 2027 йилдан бошлаб SPG бозори кучаяди. Бунга Қатар ва АҚШда барпо этилаётган янги қувватлар сабаб бўлади.
Аввалроқ, Еврокомиссия 2028 йил 1 январдан бошлаб Россия газидан тўлиқ воз кечиш режасини эълон қилган эди.
“Бу Украина ва Россия тажовузига қарши санкция эмас. Бу Россиянинг энергияни қурол сифатида ишлатгани ва Европа давлатларини шантаж қилгани учун жорий этилган қатъий чорадир. Бу тақиқ кучда қолади”, – деган Еврокомиссиянинг энергетика масалалари бўйича вакили Дан Ёргенсен.