АсосийДунё

АҚШнинг “Қиёмат куни” самолёти нега ҳавога кўтарилди?

Мазкур самолёт энг юқори лавозимдаги амалдорлар учун захира бошқарув пункти сифатида мўлжалланган.

'АҚШнинг “Қиёмат куни” самолёти нега ҳавога кўтарилди?'ning rasmi

Американинг “Қиёмат куни” деб ном олган “Boeing E-4 Nightwatch” самолёти Луизиана штатидаги ҳарбий базадан ҳавога кўтарилиб, Вашингтон яқинидаги авиабазага қўнди. Бу ҳақда “Nеw York Post” нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, ушбу махсус борт АҚШ раҳбарияти учун фавқулодда вазиятларда мамлакатни бошқариш имконини берувчи ҳаво қўмондонлик маркази вазифасини бажаради.

Самолёт ядровий зарбага бардош бера олади ва энг юқори лавозимдаги амалдорлар учун захира бошқарув пункти сифатида мўлжалланган.

“Самолёт Шарқий вақт бўйича соат 17:56 да Божер-Ситидан ҳавога кўтарилди, қирғоқ бўйлаб парвоз қилиб, Вирджния ва Шимолий Каролина чегараси атрофида айлана чизди ва соат 22:01 да Эндрюс авиабазасига қўнди”, — дейилади хабарда.

Маълумот учгун, худди шундай самолёт АҚШнинг 43-президенти Жорж Буш томонидан 2001 йил 11 сентябрдаги террор ҳужумлари вақтида ишлатилган.

Ушбу ҳаво кемаси ядро уруши бошланиши эҳтимолига қарши махсус ишлаб чиқилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги Зеландия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:26

    Янги Зеландия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

    Россиянинг 27 суди ва кемалари Янги Зеландиянинг қора рўйхатига тушди.

    'Путин Зеленский билан учрашишга тайёрлигини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:22

    Путин Зеленский билан учрашишга тайёрлигини айтди

    Бундан ташқари, Россия етакчиси Германия канцлери билан телефон орқали суҳбат қуришга тайёрлигини билдирган.

    'Эрон Исроилга яна зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:25

    Эрон Исроилга яна зарба берди

    Ҳужум ортидан мамлакатдаги йирик шифохона зарарланган.

    'Эрон АҚШга огоҳлантириш берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:45

    Эрон АҚШга огоҳлантириш берди

    Хоманаий Трампнинг баёнотларига жавоб қайтарди.

    'Африкалик қизлар Россияда дрон йиғмоқда: “Алабуга Старт” ортидаги ҳақиқат'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:39

    Африкалик қизлар Россияда дрон йиғмоқда: “Алабуга Старт” ортидаги ҳақиқат

    Африкалик қизлар “Алабуга Старт” дастури орқали Россияга ишга бориб, оғир шароитда дрон йиғишга мажбурланган.

    '“TotalEnergies” раҳбари: “Европа Россиядан газ олмаса ҳам қийналиб қолмайди”'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:33

    “TotalEnergies” раҳбари: “Европа Россиядан газ олмаса ҳам қийналиб қолмайди”

    Франциянинг энергетика компанияси раҳбари Россиядан олиб келинадиган газ ҳақида фикр билдирди.