АсосийЖамият

Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради

Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

'Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради'ning rasmi

19 июнь куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида хонанда Шоира Отабекова йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Воқеа соат 12:20 ларда Қўрғонтепа тумани “Хуробод” МФЙ ҳудудидан ўтган D-138 автомобиль йўлининг 42 километрида содир бўлган. 

 1980 йилда туғилган ҳайдовчи Шоира Отабекова ўзининг BYD song plus русумли транспорт воситасида Хонобод шаҳар йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, йўл четидаги чегара сим тўсиғига бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, транспорт воситаси техник шикастланган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Қўрғонтепа тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Хонанда ўз Instagram саҳифаси орқали аҳволи яхши эканини маълум қилган.

Мен аварияга учрадим. “Стрчний”га чиқиб сиққан одам қочиб кетди. Ўзимга ҳеч нима бўлмади. Кўрамиз энди ким буни тагида турганини”, деб ёзган у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда илк маротаба маданий ва тарихий меросга оид аукцион ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:34

    Ўзбекистонда илк маротаба маданий ва тарихий меросга оид аукцион ўтказилади

    Унда юртимизда фаолият олиб бораётган барча маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар иштирок этиб, ўз номи ҳамда брендини тарихга муҳрлаши мумкин бўлади.

    'Автотранспортни ногиронларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:55

    Автотранспортни ногиронларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади

    Ҳукумат қарори билан маъмурий регламент тасдиқланди.

    'Тошкент дўконларида қайси маҳсулотлар энг кўп арзонлашди ва қимматлашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:53

    Тошкент дўконларида қайси маҳсулотлар энг кўп арзонлашди ва қимматлашди

    Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши кўриб чиқилди.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:12

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Хонанда Фаррух Ҳамроев жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:39

    Хонанда Фаррух Ҳамроев жаримага тортилди

    Хонанда шоирнинг шеъридан рухсатсиз фойдаланган.

    'Нукусда ўқитувчилардан пора олиб келган мактаб директори ўринбосари ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:24

    Нукусда ўқитувчилардан пора олиб келган мактаб директори ўринбосари ушланди

    У 100 нафардан ортиқ ўқитувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олиб келган.