АсосийЖамият

Тошкентдаги тергов ҳибсхонасида маҳбуслар оғир шароитда сақланаётгани аниқланди

Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошиб кетган.

'Тошкентдаги тергов ҳибсхонасида маҳбуслар оғир шароитда сақланаётгани аниқланди'ning rasmi

Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати xабар берди. 

Хабарга кўра, вояга етмаганлар камераларидаги шароитлар белгиланган стандартларга мослиги, уларнинг ётоғи, овқатланиши, сақланиши шароитлари ҳамда соғлиғини сақлаш билан боғлиқ талабларнинг таъминланиши даражаси ўрганилди.

Мониторинг давомида жиноят иши тергов ва суд босқичида эканли юзасидан ҳибсхонада сақланаётган вояга етмаганлар билан жамоавий суҳбат,  бир нечтаси билан эса алоҳида индивидуал мулоқот қилиниб, тергов ва суд жараёнларида уларнинг процессуал ҳуқуқлари қай даражада таъминлангани ҳамда муассасада уларга қилинаётган муомалага доир фикрлари тингланди.

Жумладан, болалар тергов даврида процессуал бузилишларга йўл қўйилгани, адвокат томонидан малакали юридик хизмат кўрсатилмагани ҳолатлари ҳақида билдирди.

Болалар омбудсмани вояга етмаганларнинг ушбу мурожаатларини тегишли тартибда ўрганишни бошлади. Ҳибсхонада вояга етмаганлар учун кутубхона, спорт майдонидан ташқари тиббий муолажа кабинетлари — стоматология, рентген, УТТ (ултратовуш текшируви) хоналарида шифокорларнинг зарурий тиббий хизмати йўлга қўйилган.

Шунингдек, муассасада маҳбуслар онлайн хариди учун махсус электрон мослама ўрнатилган бўлиб, улар ўзларига керакли бўлган барча озиқ-овқат маҳсулотларини буюртма асосида харид қилиш имконияти ҳам яратилган.

Шу билан бирга, ўрганиш жараёнида аниқланишича, тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошган бўлиб, бу маҳбусларни сақлаш шароитларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, вояга етмаганлар камераларида қатор камчиликлар аниқланиб, хусусан, аксарияти таъмирталаб аҳволда экани, камералар ичидаги айрим жиҳозлар сақланаётганларнинг сонига мос равишда эмаслиги маълум бўлди.

Мониторинг жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан юқори турувчи мутасадди органларга Болалар омбудсманининг тегишли таъсир ҳужжатлари киритилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:52

    'Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:24

    Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади

    22 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Фарғонада аёл 250 гр олтинни жинсий аъзосига яшириб олиб ўтишга уринди'ning rasmi

    Жамият 21.06.2025 19:55

    Фарғонада аёл 250 гр олтинни жинсий аъзосига яшириб олиб ўтишга уринди

    Аёлнинг ҳийласи иш бермади. Аэропортда қўлга тушди.

    'Сергелида бир гуруҳ аёллар муштлашди'ning rasmi

    Жамият 21.06.2025 18:47

    Сергелида бир гуруҳ аёллар муштлашди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

    'Исроил-Эрон можаролари оқибатида Эронда 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилди'ning rasmi

    Жамият 21.06.2025 17:40

    Исроил-Эрон можаролари оқибатида Эронда 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилди

    Эроннинг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган норозилик намойишида одамлар Исроил ҳужумларини қоралаш учун шиорлар айтмоқда.

    'Эрондаги 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.06.2025 16:06

    Эрондаги 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали ватанга қайтарилди

    Яқин Шарқдаги мураккаб вазият туфайли қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам ўз фуқароларини хавфсиз равишда ватанига қайтариш бўйича фаол чора-тадбирлар кўрмоқда.