Тошкент вилоятида кадастр ходими фуқародан 1200 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати “Darakchi.uz”га маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида кадастр муҳандиси маҳаллий фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 9 сотих ер майдонига қонун доирасида эгалик гувоҳномасини расмийлаштириб, уй-жой қуриш учун рухсат олиб беришини ваъда қилган.
Сўнг қилга иши эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилган. Ва келишилган суммани олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.