АсосийЖамият

Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ўтказилиши мумкин

Муҳокамалар порталига Ҳукуматнинг “Республикада нодавлат таълим хизматларининг сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

'Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ўтказилиши мумкин'ning rasmi

Унга кўра, нодавлат таълим ташкилотлари қабул жараёнини бир йилда икки маротаба – 15 октябргача ҳамда 15 февралгача амалга оширишни таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, қарорда қабул параметрларини Вазирлик билан келишиш ҳам назарда тутилган.
 
Шунингдек, лойиҳада қуйидагилар киритилган:
 

  • абитуриентларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш ва битирувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказишни давлат таълим ташкилотларига белгиланган талаблар асосида амалга ошириш;
     
  • нодавлат таълим ташкилотларида ўқув, илмий ва маъмурий жараёнларни бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизимининг мавжуд бўлиши.

Бунда нодавлат таълим ташкилоти ўз ахборот тизимини Вазирликнинг таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларига интеграция қилиши шартлиги белгиланади.

  • амалдаги лицензия асосида таълим хизматларини кўрсатиб келаётган нодавлат таълим ташкилотлари ушбу қўшимча лицензия талаби кучга кирган вақтдан бошлаб 5 йил ичида мулк ҳуқуқи асосида зарур бино ва иншоотларга эга бўлиши талаб этилади.
     

Мазкур талаб Президент қарорлари асосида фаолияти ташкил этилган таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди;
 
Шунингдек, олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимига киритилмаган ва регистрациядан ўтказилмаган таълим олувчиларга ўқиш якуни бўйича давлат намунасидаги тегишли ҳужжат берилишига йўл қўйилмайди.

Муҳокамаларда ушбу ҳавола орқали иштирок этиш мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил ва Эрон оташкесим шартларини бузди – Трамп'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 17:07

    Исроил ва Эрон оташкесим шартларини бузди – Трамп

    АҚШ раҳбари, Эроннинг ядровий салоҳияти йўқ қилинганини қўшимча қилган.

    'Францияда "шприц"ли ҳужумлар содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 16:49

    Францияда "шприц"ли ҳужумлар содир бўлди

    Воқеа миллионлаб одамларни жалб қилган фестиваль вақтида содир бўлган.

    'Қашқадарёда хизмат вазифасини бажармагани учун пора олган ИИБ ходимлари судланди'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 16:20

    Қашқадарёда хизмат вазифасини бажармагани учун пора олган ИИБ ходимлари судланди

    Уларнинг уч нафарига 5 йил, тўрт нафарига 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет пастлашдан сўнг кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 15:57

    Долларнинг расмий курси кетма-кет пастлашдан сўнг кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Сирдарёдаги каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 14:28

    Сирдарёдаги каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди

    Суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

    'Наманганда қалбаки долларларни сотаётган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 13:03

    Наманганда қалбаки долларларни сотаётган шахслар ушланди

    Улар 20 000 долларни ҳақиқий 14 000 долларга сотишга уринишган.