АсосийЖиноят

Қўшни давлатлардан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизматининг бошқармалари ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилди.

'Қўшни давлатлардан олиб келинган  8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1995 й.т. шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 896 гр “гашиш” моддасини келгусида сотиш мақсадида Денов тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириш учун олиб бораётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ darakchi.uz га хабар берди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 2 кг 260 гр “опий” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. 

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси, божхона ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 2 кг 990 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан айланма йўллар орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига етказиб берилган мазкур гиёҳвандлик воситаси Наманган шаҳрида сотилиши режалаштирилган.

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса Марғилон шаҳрида яшовчи, 1973 й.т. ва Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи, 1971 й.т. икки нафар фуқаро ўзаро жиноий тил бириктириб, Тожикистондан олиб келинган 487 гр “гашиш” моддасини 5000 АҚШ долларига сотган вақтларида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. 

Шунингдек, Тошлоқ туманилик фуқаронинг яшаш хонадонидан 599 гр “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Бу каби қонунбузилиш ҳолати Самарқанд вилоятида ҳам қайд этилиб, хусусан, Ургут туманида яшовчи, 1983 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун бир неча маротаба судланган шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 982 гр “опий” моддасини ўзининг жиноий шериги бўлган, 1991 й.т. фуқаро билан бирга харидорга 8000 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хоразмда терговчи пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 25.06.2025 11:24

    Хоразмда терговчи пора билан қўлга тушди

    У лавозимидан фойдаланиб, 3000 АҚШ доллари талаб қилган.

    'Тошкент вилоятида кадастр ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 23.06.2025 09:43

    Тошкент вилоятида кадастр ходими пора билан қўлга тушди

    Мансабдор шахс хизмат лавозимидан фойдаланиб, фуқародан 1200 АҚШ доллари талаб қилган.

    'Фарғонада МИБ бошлиғи пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 20.06.2025 18:12

    Фарғонада МИБ бошлиғи пора билан қўлга тушди

    У жавобгарларни хонадондан мажбурий тартибда кўчириш юзасидан ижро ҳаракатларини якунлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади.

    'Поездда 300 минг сўм эвазига қўшмачилик қилган вагон хизматчиси жазоланди'ning rasmi

    Жиноят 20.06.2025 13:24

    Поездда 300 минг сўм эвазига қўшмачилик қилган вагон хизматчиси жазоланди

    Унга қилмиши учун 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    '11 ёшли ўгай қизини мунтазам зўрлаб келган "блогер" 16,5 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 19.06.2025 18:24

    11 ёшли ўгай қизини мунтазам зўрлаб келган "блогер" 16,5 йилга қамалди

    У жазонинг 1 йилини турмада, қолган қисмини умумий тартибли колонияларда ўтайди.

    'Қорақалпоғистонда ўқитувчилардан аттестация учун оммавий пора олингани фош бўлди'ning rasmi

    Жиноят 19.06.2025 07:35

    Қорақалпоғистонда ўқитувчилардан аттестация учун оммавий пора олингани фош бўлди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.