АсосийДунё

Туркияда ўрмон ёнғинлари сабабли аҳоли эвакуация қилинмоқда

Измир губернатори Сулаймон Элбан ҳозирча ёнғин назоратга олинмаганини айтган.

'Туркияда ўрмон ёнғинлари сабабли аҳоли эвакуация қилинмоқда'ning rasmi

Туркиянинг Измир провинциясида йирик ўрмон ёнғинлари авж олди, бир нечта аҳоли пунктларида истиқомат қилувчилар эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.

Қайд этилишича, ёнғин Мендерес ва Сефериҳисар туманлари ўртасидаги ўрмон зонасида келиб чиққан ва тезда тарқалган. Измир губернатори Сулаймон Элбан ҳозирча ёнғин назоратга олинмаганини айтган.

“Шамол тезлиги соатига 70 дан 117 километргача ўзгариб туриши сабабли, афсуски, ҳаво техникасининг кўп қисми ишлай олмаяпти. Фақат 12 тоннадан сув таший оладиган иккита катта самолёт барқарор ишламоқда. Баъзида шамол тезлиги соатига 70 километрдан пасайганда, бошқа самолётларни ҳам ҳавога кўтариш имкони бўлади. Лекин, афсуски, вертолётлар ва қолган авиацияни ишга солиш имкониятимиз йўқ”, — дейди у.

Губернаторга кўра, минтақада ҳам, қўшни провинцияларда ҳам қуруқликдаги ўт ўчирувчилар гуруҳлари кучайтирилган. Қутқарув хизматлари ихтиёрида мингдан ортиқ киши, 122 та ўт ўчириш автомобили, 74 та сув ташувчи ва 84 та оғир техника мавжуд.

Расмийлар учта қишлоқни эвакуация қилган, Сефериҳисар туманидаги бир нечта кичик туманлар аҳолисини кўчириш бошланган. Ҳалок бўлганлар ва жиддий жароҳатланганлар йўқ. Аммо тутун сабабли айрим аҳоли тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Измир провинциясидаги халқаро аэропорт фаолиятини тўхтатган. Кучли шамол оловни Газиэмир муниципалитети ҳудуди бўйлаб тезда тарқатмоқда.

Элбан ёнғинга қарши кураш қийин шароитларда давом этаётганини таъкидлаб, фуқароларни хавфсизлик чораларига риоя қилишга ва қутқарув хизматлари кўрсатмаларига амал қилишга чақирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон Трамп ва Нетаньяхуга билвосита ўлим билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:48

    Эрон Трамп ва Нетаньяхуга билвосита ўлим билан таҳдид қилди

    Эроннинг етакчи уламоси уларни “моҳареб” деб топди.

    'Илк бор дунёнинг энг бой аёллари эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:08

    Илк бор дунёнинг энг бой аёллари эълон қилинди

    Бугунги кунда дунёда тахминан 658 миллион аёл турли компанияларнинг асосчилари ва эгалари ҳисобланади.

    'Эроннинг ядровий дастури яксон этилдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:44

    Эроннинг ядровий дастури яксон этилдими?

    АҚШ зарбаларидан сўнг Эронда 400 кг уран изсиз йўқолди.

    '“Евангелистлар” Европада ҳарбий хизматдан бош тортганларга бошпана берилишини талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:30

    “Евангелистлар” Европада ҳарбий хизматдан бош тортганларга бошпана берилишини талаб қилмоқда

    Улар айрим давлатларда бош тортганлар ҳануз таъқиб қилинаётганини айтиб, Европани инсон ҳуқуқларига содиқ бўлишга чақирмоқда.

    'Россиянинг ҳужуми ортидан Украинанинг “F-16” қирувчи cамалиёти қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:27

    Россиянинг ҳужуми ортидан Украинанинг “F-16” қирувчи cамалиёти қулаб тушди

    Украина етакчиси Вашингтонга ва Ғарбдаги иттифоқчиларига мурожаат қилиб, ҳаво мудофаа тизимини мустаҳкамлашда ёрдам беришни сўради.

    'Исроил ва Эрон ҳаводаги урушининг иккинчи ҳафтаси қандай кечди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:25

    Исроил ва Эрон ҳаводаги урушининг иккинчи ҳафтаси қандай кечди?

    Сиёсий босим кучаймоқда, ракеталар учишда давом этмоқда.