АсосийЖиноят

ЙТҲ ортидан бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган судья қамалди

Денов туман судининг собиқ раиси транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиб, бир фуқаронинг ўлимига сабаб бўлгани учун айбли деб топилди.

'ЙТҲ ортидан бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган судья қамалди'ning rasmi

Бугун Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида К. М.га (1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси бўлиб ишлаган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий Суд матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ў. Мамадалиевнинг раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига мувофиқ К. М. Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташлик белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сариосиёда ҳоким ўринбосари фирибгарликда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.11.2025 08:28

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 21:54

    'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 20:38

    Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

    Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

    'Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 11:37

    Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди

    Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича иш қўзғатилди.

    'Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 12:11

    Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди

    Пойтахт Солиқ бошқармасининг бош инспектори 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан “пора олиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 07:54

    Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди

    Сирдарёнинг Ховос туманида ИИБнинг икки нафар тезкор ходими гумонланувчиларни қўрқитиб, пул талаб қилди.