Ижтимоий тармоқлар орқали Қарши туман тиббиёт бирлашмаси томонидан “лаборатория хизмати” учун ўтказилган 20 дан ортиқ танловларида фақат битта фирма ғолиб бўлиб келаётганлиги ҳолати бўйича танқидий материал эълон қилинган.
Мазкур ҳолат бўйича Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди.
Текширув давомида тегишли қонун бузилиш ҳолати аломатлари билан Қарши туман тиббиёт бирлашмасига Махсус комиссия томонидан тегишли тартибда иш қўзғатилди.
“Ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади”, — дейилади муносабатда.