АсосийДунё

Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 34 киши ҳалок бўлди

Портлаш Ҳиндистонда сўнгги йилларда рўй берган энг йирик саноат фожиаларидан бири бўлган.

'Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 34 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг жанубида жойлашган Телангана штатидаги кимё заводида содир бўлган кучли портлаш натижасида камида 34 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Zamon.uz” нашри хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса жойида ўнлаб кишилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган.

Фавқулодда вазиятлар хизматлари ҳозирда вайроналарни тозалаш ва жабрланганларни қутқариш ишларини давом эттирмоқда.

Портлашнинг аниқ сабаблари ҳозирча расман маълум қилинмаган. Маҳаллий ҳукумат ҳодисани тўлиқ ўрганиш бўйича тергов бошлаган.

Бу воқеа Ҳиндистонда сўнгги йилларда рўй берган энг йирик саноат фожиаларидан бири сифатида қайд этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар