АсосийСиёсат

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини йил бошидан буён 70 фоизга оширди

Ўзбекистон январь-май ойларида 261,85 млн долларлик газ экспорт қилган.

'Ўзбекистон Хитойга газ экспортини йил бошидан буён 70 фоизга оширди'ning rasmi

2025 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон импорт қилганига нисбатан бироз кўпроқ газ экспорт қилган. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар берди

Дастлабки беш ой давомида Ўзбекистон Туркманистон ва Россиядан 285,5 млн долларлик "кўк ёқилғи" харид қилган. Бу эса газнинг импортдаги ўтган йилги улушидан икки баравардан ҳам кўпроққа қисқариб кетганини кўрсатади.

Январ ойида табиий газ етказиб бериш 27,8 млн долларни ташкил этган бўлса, феврал ойида 8 млн долларгача, март ойида эса 2,7 млн долларгача камайди. Апрель ойида эса газ импорти 112 млн долларгача кўтарилди, май ойида 135 млн долларга етди.

Йил бошидан бери Хитойга газ экспорти 62,7 фоизга кўпайиб, 288 млн долларга етди. Жумладан, январ ойида Хитойга 21,8 млн долларлик, февралда 20,2 млн долларлик, мартда 52,3 млн долларлик, апрелда 105,4 млн долларлик, майда эса 88,3 млн долларлик газ етказиб берилди.

Бироқ, Миллий статистика қўмитаси маълумотлари Хитой Божхона бош бошқармаси маълумотларидан бироз фарқ қилади, унга кўра Ўзбекистон январь-май ойларида 261,85 млн долларлик газ экспорт қилган, бу ўтган йилнинг шу кўрсаткичидан 70 фоиздан кўпроқдир.

Бундан ташқари, Хитой божхонаси Ўзбекистондан табиий газ етказиб беришнинг ойлик ҳажми 64,4 фоизга — апрель ойидаги 72,24 млн доллардан 118,78 млн долларгача (2024 йил май ойига нисбатан қарийб 40 долларга ўсиш) ошганини маълум қилди.

Хитойга газ экспорти бўйича етакчилик Россияга тегишли бўлиб, у жорий йилнинг дастлабки беш ойида 4,06 млрд долларлик кўк ёқилғи етказиб берган. Иккинчи ўринда  3,53 млрд доллар билан Туркманистон турмоқда. Кейинги ўринларда Мянма (663,7 млн доллар), Қозоғистон (383,8 млн доллар), шунингдек, кичик ҳажмдаги экспорт билан АҚШ ва Италия жойлашган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 21:20

    Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

    Давлатимиз раҳбари спорт федерациялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудларда соҳа инфратузилмасини яхшилаш, спортчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга кетмоқчи...'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 20:10

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга кетмоқчи...

    Ташрифдан кўзланган мақсад нима?

    'Шавкат Мирзиёев рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги режалар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 19:27

    Шавкат Мирзиёев рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги режалар тақдимоти билан танишди

    “Электрон ҳукумат ривожланиш индекси”да камида 55-ўринга кўтарилиши учун ишлаб чиқилган қатор ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилди.

    'Қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 18:49

    Қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда

    Қонун лойиҳасини тайёрлашда Россия Федерацияси, Беларус ва Қирғизистон тажрибаси ўрганилган.

    'Маҳаллада битта боланинг нотўғри йўлга кириши ҳам фавқулодда ҳолат бўлиши керак — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

    Сиёсат 30.06.2025 16:12

    Маҳаллада битта боланинг нотўғри йўлга кириши ҳам фавқулодда ҳолат бўлиши керак — Шавкат Мирзиёев

    Президент ёшлар билан учрашувида янги сайланган маҳалла раисларига мурожаат қилди.

    'Ҳокимлар ҳар бир болага ўз фарзандидек қараши керак – Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

    Сиёсат 30.06.2025 14:10

    Ҳокимлар ҳар бир болага ўз фарзандидек қараши керак – Шавкат Мирзиёев

    "Бу ишлар "кампаниябозлик“ бўлмаслиги зарур", "ана шунда Янги Ўзбекистонда уюшмаган ёшлар деган тушунчаларнинг ўзи қолмайди",– Давлат раҳбари.