АсосийЖиноят

Ўзбекистондан Тожикистонга 60 га яқин автомобиль ноқонуний олиб ўтилгани ва сотилгани аниқланди

Саккиз кишидан иборат гуруҳ аъзолари олиб ўтган ҳар бир машинаси учун 100−200 доллар олган.

'Ўзбекистондан Тожикистонга 60 га яқин автомобиль ноқонуний олиб ўтилгани ва сотилгани аниқланди'ning rasmi

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бир қанча автомобилларни Тожикистонга ноқонуний олиб ўтиш ва сотиб юбориш ҳолати билан шуғулланган 8 нафар шахс фош этилган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, улар машиналарни 100−200 доллар эвазига ўтказиб берган. Автомобиллар "Андархон", "Ойбек", "Поп", "Ховособод" назорат-ўтказиш пунктлари орқали олиб ўтилган.

Тожикистонга BYD, Volkswagen, Kaiyi X3, Honda, Geometry, Faw ID4 ва бошқа жами 59 та турли маркадаги автомашина ўтказилган. Бу машиналарнинг барчаси қўшни давлат ҳудудида ноқонуний тарзда сотилган.

Божхона қўмитаси фуқароларни автомашиналарни ишончнома асосида бошқа шахсларга ўтказишда яна бир бор ҳушёр бўлишга чақирди.

"Агар ишончнома асосида берилган автотранспорт воситасини қайтариб олишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз ёки автомашина Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилганлиги юзасидан шубҳа ва гумонларингиз бўлса, зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз", — дейилади қўмита хабарида.

    Бошқа янгиликлар