АсосийЖиноят

Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди

3 хонали уйни расмийлаштириб бериш эвазига 18,5 минг доллар сўраган мансабдор ДХХ томонидан ушланди.

'Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаётган мансабдор шахс ишончни суиистеъмол қилгани фош бўлди.

У, гўёки, ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган уч хонали уй-жойни суд тизимидаги танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Эвазига эса уй учун 15 000 АҚШ доллари, суддаги “танишлар” учун эса яна 3 500 доллар талаб қилган. Умумий миқдор 18 500 долларни ташкил этган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар жазони ижро этиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс аванс сифатида 9 500 долларни олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 14:35

    Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди

    Деҳқонободда текширувни пул эвазига ҳал қилмоқчи бўлганлар ушланди.

    'Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди

    Акмал Шукуровни қамоқдан озод қилган апелляция суди қарори юзасидан Судьялар олий кенгаши текширув тайинлади.

    'Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистонга Россия, Тожикистон ва Афғонистондан ноқонуний йўл билан киритилган қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари аниқланди.

    'Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларни фош этди.

    'Фарғонада 586 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган ошхона аниқланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Фарғонада 586 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган ошхона аниқланди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

    Маълум қилинишича, “фирибгар” мазкур “ёрдами” эвазига фуқародан 200 миллион олмоқчи бўлган.