АсосийДунё

Тайван HIMARS ракета тизими бўлинмасини ишга туширди

Бўлинма ҳарбийлари ўтган йили АҚШда махсус тайёргарликдан ўтган.

'Тайван HIMARS ракета тизими бўлинмасини ишга туширди'ning rasmi

Тайван АҚШдан сотиб олинган HIMARS юқори ҳаракатчан ракета тизимлари асосида янги ҳарбий бўлинмани ишга туширди. Расмий очилиш маросими 4 июль куни Армиянинг 58-артиллерия қўмондонлигида бўлиб ўтди. Унда мудофаа вазири Веллингтон Коо иштирок этди, дея ёзмоқда "zamon.uz"

Умумий ҳисобда Тайван 29 та HIMARS тизимини буюртма қилган бўлиб, уларнинг 11 таси ўтган йили етказиб берилган. Ушбу тизимлар 227 мм калибрли олти ракетани ёки битта тактик ракетани учириш имконига эга. Вазири Коо бу техника орқалигина мамлакатнинг мудофаа қудрати ва ракета зарбаларининг аниқлиги ошишини таъкидлади.

Бўлинма ҳарбийлари ўтган йили АҚШда махсус тайёргарликдан ўтган. Улар ракета тизимларини йиғиш, ўқ-дориларни бошқариш ва мобил учириш воситаларидан фойдаланиш бўйича тажриба орттирган.

Коо сўзларига кўра, ушбу янги HIMARS бўлинмаси яқинда ўтказилган текширувда ижобий баҳо олган. У, шунингдек, бу бўлинманинг июль ойи охирида бўлиб ўтадиган Ҳан Куанг 41 ҳарбий машғулотларида ҳам муваффақиятли иштирок этишига умид билдирди.

    Бошқа янгиликлар