АсосийДунё

Россияда парвозлар издан чиқди

Мамлакатда бир кунда 393 рейс бекор қилинган.

'Россияда парвозлар издан чиқди'ning rasmi

Кеча, 6 июль куни кечқурун Россиянинг йирик аэропортларида парвозлар жиддий издан чиқди. Москва, Санкт-Петербург ва Нижний Новгородда умумий ҳисобда 393 та рейс бекор қилинган ёки кечиктирилган.

Шереметёвода 171 та рейс бекор қилинди, 56 таси икки соатдан ортиқ кечикмоқда. 18:00 дан 21:00 гача 76 та самолёт парвозни амалга ошириши режалаштирилган. Терминалда ҳозирда 15 минг йўловчи навбатда.

Пулково (Петербург): 90 та рейс бекор қилинди, 37 та кечикмоқда.

Нижний Новгород: 26 та рейс бекор қилинган, 13 та кечикмоқда. Бу аэропорт энг кўп тўхталишларга дуч келган.

Россия Транспорт вазирлиги ҳолатни “бошқариладиган” деб атади ва авиасозлик тизими “ташқи аралашувларга” бардош бераётганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар