АсосийСпорт

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасига эришди

Осиё кубоги саралашининг сўнгги босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

'Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасига эришди'ning rasmi

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ёзмоқда.

Осиё кубоги саралашининг сўнгги босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон аёллар МТЖ Шри-Ланка, Лаос ва Непал аёллар МТЖларига қарши баҳс олиб борди.

Ўзбекистонликлар дастлаб, жорий йилнинг 29 июнь куни Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 2 июль куни Лаосга жавобсиз 7 та гол киритиб, ғалаба қозонди.

Саралашнинг ҳал қилувчи ўйини 5 июль куни Непал аёллар миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтди. Драматик кечган баҳснинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланди.

Пенальтилар сериясида эса ўзбекистонликларнинг қўли баланд келди ва Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди. Шу тариқа 23 йилдан сўнг Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Австралияда бўладиган қитъа биринчилигида қатнашадиган бўлди.

Маълумот учун, бундан роппа-роса 1 ой олдин, 5 июнь куни Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонлик спортчи BRICS халқаро спорт марказида вице-президент бўлди'ning rasmi

    Спорт 18.07.2025 16:42

    Ўзбекистонлик спортчи BRICS халқаро спорт марказида вице-президент бўлди

    Илк бор мазкур спорт тури BRICS каби йирик халқаро майдонда иштирок этиши кутилмоқда.

    'Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир”га ўтмоқчими?'ning rasmi

    Спорт 11.07.2025 17:28

    Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир”га ўтмоқчими?

    “Башакшеҳир” ўзбекистонлик футболчини сотиб олишга яқин турибди.

    'Улуғбек Рашитов нега дисквалификация қилинди?'ning rasmi

    Спорт 11.07.2025 10:40

    Улуғбек Рашитов нега дисквалификация қилинди?

    Рашитовнинг мусобақалардан четлаштирилиш муддати 2025 йил 13 майдан 2027 йил 12 майгача этиб белгиланди.

    'Шомуродов "Рома" дан нега кетди?'ning rasmi

    Спорт 11.07.2025 08:45

    Шомуродов "Рома" дан нега кетди?

    Туркия клуби Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.

    'Дзюдо бўйича Осиё Кубогида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади'ning rasmi

    Спорт 06.07.2025 10:34

    Дзюдо бўйича Осиё Кубогида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

    Ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида Ўзбекистон 29 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

    'Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"'ning rasmi

    Спорт Спорт23.06.2025 10:48

    Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"

    ФИФА Абдуқодир Ҳусановни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик дея эътироф этди.