АсосийЖамият

“Насаф” футбол клуби мухлисларни ҳақорат қилдими?

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

'“Насаф” футбол клуби мухлисларни ҳақорат қилдими?'ning rasmi

Кеча Суперлиганинг 15-тури доирасида “Динамо” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги беллашув ортидан футбол мухлислари ўртасида тортишув юзага келди. Шу пайтда “Насаф” клуби матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаровнинг ижтимоий тармоқда андижонлик ва самарқандлик мухлисларга нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатгани акс этган скриншотлар тарқалди.

 

Бу ҳолат кенг жамоатчилик эътиборини тортгани ортидан “Насаф” футбол клуби расмий баёнот билан чиқди. Унда таъкидланишича, айни вақтда меҳнат таътилида бўлган Сарвар Бобоназаров кечаги учрашувда иштирок этмаган ва хизмат вазифасини бажармаган.

 

Клуб баёнотида шундай дейилади:

 

“Сарвар Бобоназаров ўзининг шахсий ижтимоий тармоқ саҳифасида жамоалар мухлислари ҳақида номақбул ифодалар ишлатган. Бу шахсий фикрлар клуб позициясини акс эттирмайди. ъНасафъ футбол клуби ҳар қандай камситиш ва ҳақоратни қоралайди”.

 

Клуб бу ҳолат юзасидан танқидий йиғилиш ўтказган ва ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузгани учун Сарвар Бобоназаров билан меҳнат шартномасини бекор қилган. Шунингдек, жамоатчиликдан юзага келган ноқулай вазият учун расман узр сўралган.

    Бошқа янгиликлар