АсосийДунё

Арманистон парламенти яна кескинлик марказида

Депутатлар ўртасида навбатдаги жанжал муштлашув билан якунланди

'Арманистон парламенти яна кескинлик марказида'ning rasmi

Ереван — Арманистон сиёсий муҳитидаги кескинликлар яна парламент деворларига кўчди. Миллий Мажлиснинг навбатдан ташқари йиғилишида ҳукмрон “Фуқаролик шартномаси” партияси ва мухолифатдаги “Арманистон” блокига мансуб депутатлар ўртасида юзага келган баҳс оммавий муштлашувга айланиб кетди.

Мазкур воқеа “24 Неwс” телеканалининг YouTube саҳифасида жонли эфирда намойиш қилинди.

Манбаларга кўра, депутат Артур Саркисянга нисбатан жиноий иш қўзғатиш бўйича муҳокама пайтида, у ўз нутқида ҳибсга олиниши ва дахлсизликдан маҳрум қилинишини “аллақачон ҳал бўлган масала” деб атади.

“Мен бу вақтни оиламга бағишлашга қарор қилдим. Тўрт фарзандим ва турмуш ўртоғим билан черковга борамиз. Сўнгра ўз хоҳишим билан Тергов қўмитасига йўл оламан,” — дейди у.

Парламентдаги нутқини якунлаганидан сўнг залдан чиқиб кетаётган Саркисянга ҳукмрон партия депутатлари оғзаки ва жисмоний тазйиқ ўтказди.

“Арманистон” фракцияси вакили Кристине Варданяннинг сўзларига кўра, “Фуқаролик шартномаси” депутати Ваге Галумян Саркисяннинг ортидан югуриб бориб, унга орқадан ҳужум қилган. Вазият шу қадар издан чиқди-ки, парламент раиси ўринбосари Рубен Рубинянйиғилишга танаффус эълон қилишга мажбур бўлди.

Варданян, шунингдек, жанжалда ҳукмрон партия депутатларининг ёрдамчилари ҳам иштирок этганини таъкидлади.

Бу воқеа Арманистон сиёсатида сўнгги йилларда кузатилаётган институционал заифлик, ижтимоий кескинлик ва сиёсий қутблашувнинг навбатдаги ифодасидир. Депутатлар ўртасидаги бундай зиддиятлар нафақат парламент обрўсига, балки минтақавий барқарорликка ҳам таҳдид солиши мумкин.

Яқин кунларда Артур Саркисяннинг дахлсизлик мақомини йўқотиши ва эҳтимолий ҳибсга олиниши кутилмоқда. Бу эса сиёсий жараёнларда янги босқични бошлаб бериши эҳтимоли бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистон олий раҳбарини ҳибсга олишга ордер берилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:48

    'Энди навбат Хитой билан Германиягами? Хитой Германия самолётига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:19

    Энди навбат Хитой билан Германиягами? Хитой Германия самолётига ҳужум қилди

    Ҳолат юзасидан немис дипломатлари Хитой элчисини тушунтириш бериш учун чақиртирган.

    'Евроиттифоқ Украинадаги катта бюджет тешигини қандай ёпишни изламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:29

    Евроиттифоқ Украинадаги катта бюджет тешигини қандай ёпишни изламоқда

    Гап ҳарбий ёрдамни бюджетдан ташқари грантлар шаклида юбориш бўйича кетяпти.

    'Россияда ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар уйида тинтувлар ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:19

    Россияда ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар уйида тинтувлар ўтказилди

    Бу ҳаракатлар “давлатга хиёнат” моддасига оид жиноят иши доирасида амалга оширилган

    'Россия Украинага яна ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:28

    Россия Украинага яна ҳужум қилди

    Ҳужум ортидан 9 киши жароҳат олган.

    'Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланаётгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:57

    Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланаётгани айтилмоқда

    Исроил ҳукумати агар Эрон уранни бойитишни қайта бошласа, унинг ядро объектларига ҳужум қилишни кўриб чиқмоқда.