АсосийДунё

Буюк Британия ва Франция етакчилари Россияга босимни кучайтиришга чақирди

Стармер ва Макрон “хоҳловчилар коалицияси” йиғилишига раислик қилмоқда.

'Буюк Британия ва Франция етакчилари Россияга босимни кучайтиришга чақирди'ning rasmi

Буюк Британия ва Франция етакчилари Россияга босимни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда The Guardian нашри маълум қилди. 

Хабар берилишича, Кир Стармер ва Эммануэл Макрон Москвага нисбатан босимни кучайтириш ва Украинада ўт очишни тўхтатиш учун янги санкциялар жорий этишга кераклигини билдирди.

"Биз ҳаракатларимизни тинчликка тайёргарлик кўришга йўналтиришимиз керак, бунга Путинни музокараларга мажбурлаш орқали эришишимиз мумкин. Бунинг учун мувофиқлаштирилган босим натижа беради", — деди Стармер. 

Макрон ҳам иттифоқчиларни Россияга босимни янада кучайтиришга чақирди.

Буюк Британия ва Франция етакчилари “хоҳловчилар коалицияси” йиғилишига раислик қилмоқда. Мазкур йиғилиш гибрид форматда ўтмоқда — Стармер ва Макрон NATO'нинг Британиядаги Нортвуд қароргоҳида жойлашган қўмондонлик марказидан туриб иштирок этмоқда. 

    Бошқа янгиликлар