АсосийСпорт

Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир”га ўтмоқчими?

“Башакшеҳир” ўзбекистонлик футболчини сотиб олишга яқин турибди.

'Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир”га ўтмоқчими?'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг “ССКА” клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

 

Маҳаллий журналист Осман Алтунтеримнинг хабарига кўра, Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби 21 ёшли ўзбекистонлик футболчини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда ва ҳозирча жараён ижобий кечмоқда.

 

Билдирилишича, Файзуллаевнинг ўзи ҳам “Башакшеҳир”га ўтишга рози бўлган. Клублар эҳтимолий трансфернинг молиявий жиҳатлари бўйича келишувга яқин турибди. Барча шартлар келишилган тақдирда Файзуллаев Туркия клубига ўтиши мумкин.

 

Агар трансфер амалга ошса, Файзуллаев “Башакшеҳир” сафидаги иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланади. Аввалроқ Истанбул клуби “Рома”дан Элдор Шомуродовни мавсум охиригача ижарага олган эди.

 

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев ўтган мавсум “ССКА” таркибида барча мусобақалар доирасида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 8 та голли узатма муаллифига айланган.

 

Футболчининг “армиячилар” билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt портали унинг нархини 8 миллион еврога баҳолаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Абдуқодир Ҳусанов келгуси мавсумда “Манчестер Сити” да қолади (ми)?'ning rasmi

    Спорт 01.08.2025 18:54

    Абдуқодир Ҳусанов келгуси мавсумда “Манчестер Сити” да қолади (ми)?

    Футболчининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача тузилган.

    'Ўзбекистонлик спортчи BRICS халқаро спорт марказида вице-президент бўлди'ning rasmi

    Спорт 18.07.2025 16:42

    Ўзбекистонлик спортчи BRICS халқаро спорт марказида вице-президент бўлди

    Илк бор мазкур спорт тури BRICS каби йирик халқаро майдонда иштирок этиши кутилмоқда.

    'Улуғбек Рашитов нега дисквалификация қилинди?'ning rasmi

    Спорт 11.07.2025 10:40

    Улуғбек Рашитов нега дисквалификация қилинди?

    Рашитовнинг мусобақалардан четлаштирилиш муддати 2025 йил 13 майдан 2027 йил 12 майгача этиб белгиланди.

    'Шомуродов "Рома" дан нега кетди?'ning rasmi

    Спорт 11.07.2025 08:45

    Шомуродов "Рома" дан нега кетди?

    Туркия клуби Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.

    'Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасига эришди'ning rasmi

    Спорт 07.07.2025 11:12

    Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасига эришди

    Осиё кубоги саралашининг сўнгги босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

    'Дзюдо бўйича Осиё Кубогида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади'ning rasmi

    Спорт 06.07.2025 10:34

    Дзюдо бўйича Осиё Кубогида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

    Ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида Ўзбекистон 29 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.