АсосийДунё

Сурхондарёда адвокат пора олаётганда ушланди

Сурхондарёлик адвокат жиноят ишида айбланувчига енгил жазо чиқарилиши эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилди.

'Сурхондарёда адвокат пора олаётганда ушланди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида фаолият юритувчи адвокатлик ҳайъати аъзоси бўлган адвокат жиноят ишида айбланувчига енгилроқ — озодликдан маҳрум этилмайдиган жазо тайинлатиш учун 60 минг АҚШ доллари талаб қилгани фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Даракчи.узга маълум қилди.

 

Ушбу иш бўйича айбланувчи шахс ҳозирда Жарқўрғон туман судида суд қилинмоқда. Адвокат эса ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали айбланувчига нисбатан енгил жазо тайинлашда “ёрдам” ваъда қилган.

 

Аммо бу “ёрдам” ДХХ ва прокуратура ходимларининг назаридан четда қолмади. Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулдан 50 минг долларни олаётган вақтда қўлга олинди.

 

Унинг устидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди (пора олишга суиқасд) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар