Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларида диний сабоқ бериш фаолияти қонунга хилоф тарзда амалга оширилгани фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Darakchi.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, 21 ёшли фуқаро Зангиота туманидаги уйлардан бирида 31 нафар вояга етмаган болага, 43 ёшли бошқа бир фуқаро эса Тошкент туманидаги хонадонда 12 нафар болага диний таълим берган.
Тегишли ҳужжатларсиз олиб борилган ушбу фаолият мавжуд қонунчилик талабларига зид бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.
Мазкур шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилди. Шунингдек, фарзандларининг таълими ва тарбиясига бефарқ бўлган ота-оналар ҳам жавобгарликка тортилди.