АсосийДунё

Путин Ҳиндистонга нега бормоқчи?

Путиннинг Ҳиндистонга сўнгги ташрифи 2021 йилда амалга оширилганди.

'Путин Ҳиндистонга нега бормоқчи?'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин яқин кунларда Ҳиндистонга расмий ташриф буюради. Ташриф доирасида Ню-Деҳлида ўтказилиши режалаштирилган Ҳиндистон-Россия йиллик саммитида иштирок этиши кутилмоқда.

Саммит давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик, энергетика, хусусан атом энергетикаси ва Арктикадаги лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилади. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги ва глобал санкциялар шароитида стратегик ҳамкорлик масалалари ҳам кун тартибида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Путиннинг Ҳиндистонга сўнгги ташрифи 2021 йилда амалга оширилган эди.

Айни пайтда Ҳиндистон Россия нефтининг энг йирик харидорларидан бири бўлиб қолмоқда. Европа Иттифоқи томонидан яқинда жорий этилган янги нарх чекловлари — бир баррель учун 60 доллардан 45 долларга туширилиши — Москва ва Ню-Деҳли ўртасидаги нефть савдоси борасидаги музокараларда асосий мавзулардан бири бўлади.

Путин ташрифи чоғида халқаро санкциялар ва уларнинг Россия-Ҳиндистон муносабатларига таъсири хусусида ҳам очиқ муҳокамалар кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар