АсосийЖамият

Тошкентда фуқароларни четга ишга юбормоқчи бўлган “фирибгар” қўлга тушди

Фуқаро одамларни чув тушириб улардан 12 500 АҚШ доллари ва 73,2 млн сўм олган.

'Тошкентда фуқароларни четга ишга юбормоқчи бўлган “фирибгар” қўлга тушди'ning rasmi

Тошкентда одамларни алдаб, чет элга ишлашга юборишни ваъда қилган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича , Пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи “Ф.А.” МЧЖ раҳбари Ж.Б. ва менежери А.А. (муқаддам судланганлар) фуқароларни гўёки Германия давлатига ишга юбориши ҳақида интернет ижтимоий тармоқларига эълонлар жойлаштирган.

Сўнг ушбу эълон бўйича мурожаат қилган 9 нафар фуқаро билан сохта шартномалар тузиб, улардан жами 12 500 АҚШ доллари ва 73,2 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Хива шахрида фуқароларни Норвегияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланган эди

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '25 та тарихий обида макети Ислом цивилизацияси марказига совға қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:20

    25 та тарихий обида макети Ислом цивилизацияси марказига совға қилинди

    Айни вақтда марказ биносида қурилиш ва пардоз ишлари деярли якунланган бўлиб, экспозиция ва контент билан тўлдириш ишлари қизғин давом этмоқда.

    'Болалар омбудсмани Ангренда зўрланган қизни кўришга борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:35

    Болалар омбудсмани Ангренда зўрланган қизни кўришга борди

    Омбудсман аввало Ангрен шаҳар Болалар шифохонасига бориб, у ерда даволанаётган жабрланувчи С.Й.нинг соғлиғи ҳолатини ўрганди.

    'Ўзбекистонда ўртача ойлик маош қанча?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:15

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош қанча?

    Мамлакат бўйича ўртача ойлик маош 5,9 миллион сўмдан ошган.

    'Самарқандда амалдор видеоселектор пайтида тиззасида ўтирган ходимани қучоқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:17

    Самарқандда амалдор видеоселектор пайтида тиззасида ўтирган ходимани қучоқлади

    Бу ҳолатга нисбатан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий изоҳ берди.

    'Бўстонлиқдаги ёнғинни ўчиришга 6 соатдан кўпроқ вақт кетди'ning rasmi

    Жамият 24.07.2025 21:51

    Бўстонлиқдаги ёнғинни ўчиришга 6 соатдан кўпроқ вақт кетди

    Ёнғин соат 11:30 да қуршаб олинган. 17:57 да тўлиқ бартараф этилган.

    '2026 йилдан мажбурий автосуғурта суммаси икки бараварга ошади'ning rasmi

    Жамият 24.07.2025 20:48

    2026 йилдан мажбурий автосуғурта суммаси икки бараварга ошади

    Мажбурий автосуғурта суммаси 80 млн сўмни ташкил этади.