АсосийЖиноят

Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор қамалди

6 йилга озодликдан маҳрум этилган мансабдордан давлат фойдасига катта миқдорда зарар ва жарима ундирилиши ҳам белгиланди.

'Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор қамалди'ning rasmi

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган “Г.С” МЧЖ раҳбари С.И. иши кўриб чиқилди.

Маълумот учун, 2024 йил 6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилган, унда Чирчиқ дарёси муҳофаза ҳудудидан қум-шағал аралашмаси ортиб берилаётганлиги аниқланган эди. 

Ҳолатга аниқлик киритилганида қум-шағал аралашмаси “Г.С.” МЧЖ тегишли бўлган тош майдалаш цехига олиб бориб тўкилаётганлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан давлат инспекторлари томонидан табиатга катта миқдорда зарар етказганлиги ҳисоб-китоб қилинган ва тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган эди.

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди томонидан “Г.С” МЧЖ раҳбари С.И. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, узил-кесил ўташ учун 6 йил  муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони умумий тартибдаги колонияларда ўташ белгиланди. Шунингдек, ҳуқуқбузардан давлат фойдасига катта миқдорда зарар ва жарима ундирилиши белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда россиялик журналист ҳалок бўлган меҳмонхона эгаси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди'ning rasmi

    Жиноят 25.07.2025 15:47

    Тошкентда россиялик журналист ҳалок бўлган меҳмонхона эгаси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Уларнинг айбловлари ноқонуний савдо фаолияти ва божхона қоидаларини бузиш билан боғлиқ.

    'Тошкент вилоятида икки фуқаро томонидан ноқонуний диний таълим ташкил этилгани аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 21.07.2025 08:05

    Тошкент вилоятида икки фуқаро томонидан ноқонуний диний таълим ташкил этилгани аниқланди

    Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилди.

    'Тошкентда автомашинада йирик ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жиноят 21.07.2025 00:59

    Тошкентда автомашинада йирик ёнғин юз берди

    Ҳодиса ортидан 4 нафар киши куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

    'Тошкентда ИИО подполковниги пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 16.07.2025 07:31

    Тошкентда ИИО подполковниги пора олаётганда ушланди

    Ҳозирда мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилган.

    'Ҳоким ўринбосари, статистикачи ва пенсия жамғармаси раҳбарининг қилмиши фош бўлди'ning rasmi

    Жиноят 15.07.2025 08:32

    Ҳоким ўринбосари, статистикачи ва пенсия жамғармаси раҳбарининг қилмиши фош бўлди

    Йирик миқдордаги порахўрлик, тил бириктириш ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатлари очиқланди.

    'Ҳоким ўринбосари, агентлик ва инспекция ходимлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 08.07.2025 07:17

    Ҳоким ўринбосари, агентлик ва инспекция ходимлари пора билан қўлга тушди

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.