АсосийЖамият

"Бош режа тадбиркорнинг фикри билан ўзгарадиган ҳужжат эмас!"

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вазир ўринбосари Давронжон Адилов ҳамда тадбиркор Мурод Назаровнинг сўзлари ва Тошкент шаҳрининг бош режаси ҳақидаги интервьюсига изоҳ берди.

'"Бош режа тадбиркорнинг фикри билан ўзгарадиган ҳужжат эмас!"'ning rasmi

Унда келтирилишича, "Вазир ўринбосари "бош режага ўзгартириш киритилмайди", деганда тадбиркорнинг ўзгартириш киритилиши режалаштирилган "коррекцияси" ҳақидаги фикрига жавоб берган. Тадбиркорнинг таклифи ёки тадбиркор ғояси билан бош режа ўзгартирилмайди. Балки бош режа доимий такомиллашиб борадиган жараён.

Қайд этиш лозимки, вазир ўринбосари шаҳарнинг бош режаси такомиллашуви ҳақида гапирмаган. Тадбиркор назарда тутган шахсий манфаатидаги маълум бир ўзгаришни назарда тутган.

Бош режани ишлаб чиқишда илмий асослар, шаҳарсозлик талаблари ва жамоатчилик фикри устувор аҳамият касб этади. 1969 йилда ташкил этилган "Тошкентбошпланлити" институти ушбу жараёнда доимий равишда  илмий изланишлар олиб боради ва доимий равишда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг бош режаларини такомиллаштириб боради.

Журналистнинг материалида келтирилган вазиятда бошқарма бошлиғи Азиз Халилов ҳам бош режалар доимий цикл асосида янгиланиб бориши ва институт томонидан илмий ишланмалар олиб борилишини таъкидлаган. Вазир ўринбосарининг тадбиркорларнинг таклифлари асосида алоҳида ҳудудларни бош режасига ўзгартириш киритиш бўйича ваколати йўқ.

Тадбиркордан келиб тушган таклиф ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди. Вазир ўринбосарининг жавоби бошқарма бошлиғининг фикрини рад этмайди. Аксинча тўлдиради. Бош режа тадбиркорнинг фикри билан ўзгарадиган ҳужжат ҳисобланмайди", дея изоҳ берган вазирлик.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 22:13

    Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди

    АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-95 маркали бензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланган.

    'АҚШ визасини олишда янги қоидалар: оширилган тўлов, кучайтирилган талаблар'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 21:09

    'Самарқандда ҳаракатланаётган Tracker ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 16:30

    Самарқандда ҳаракатланаётган Tracker ёниб кетди

    Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

    'Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 14:11

    Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган. Шундан 20 мингини олаётганда ушланган.

    'Электр таъминотининг 28 нафар мансабдори жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 12:47

    Электр таъминотининг 28 нафар мансабдори жавобгарликка тортилди

    Тошкент шаҳрида электр таъминотидаги узилишлар сабаблари ўрганилди.

    'Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 10:17

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.