АсосийЖамият

Мўйноқда катта босимда газ сизиб чиқди

Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги расмий баёнот берди.

'Мўйноқда катта босимда газ сизиб чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида газ сизиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, бугун, 26 июль куни Мўйноқ туманининг “Учсой” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Муйноқ” конида олиб борилаётган бурғилаш ишлари давомида 5000 метр чуқурликка мўлжалланган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликдан газ чиқиши кузатилган. Бу қудуқ – ушбу конда бурғилаш ишлари бошланган биринчи қудуқ ҳисобланади.

Вазирликка кўра, газ босими кутилган даражадан юқори бўлгани сабабли барча хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда қудуқни ликвидация қилиш ва босимни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа содир бўлган пайтдан бошлаб барча тегишли ташкилотлар – “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси бошчилигидаги Жамиятга қарашли “Очиқ нефть ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисмининг Марказий ҳарбийлаштирилган назорат отряди”, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳамда маҳаллий ҳокимият мутасаддилари воқеа жойида бўлиб турибди.

“Энг асосийси, ушбу қудуқ аҳоли яшаш жойидан узоқда ва газ таркибида олтингугурт йўқ бўлган тоза метан ҳисобланади. Қайд этиш жоизки, Устюрт ҳудудидаги барча конлардан олинадиган табиий газ таркибида олтингугурт учрамайди”, дейилади баёнотда.

Энергетика вазирлиги айни дамда ҳолатни бартараф этиш учун хизмат қилаётган ишчи ходимлар соғлиғини сақлаш, шунингдек, атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига зарар етишининг олдини олиш мақсадида газ назорат остида ёқиб қўйилганини ҳам қайд этган.

“Ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Шу сабабли одамлардан ваҳимага тушмасликларини сўраймиз. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайишда давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:29

    Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайишда давом этмоқда

    Туғилган чақалоқлар сони 2024 йил мос давридагидан 14,4 минг нафарга камайган.

    'Андижондаги Фарғона каналидан нега заҳарли кўпик оқмоқда?'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    Андижондаги Фарғона каналидан нега заҳарли кўпик оқмоқда?

    Ўрганишлар натижасида бир-бирига зид маълумотлар эълон қилинган…

    'Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган идоралар тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:18

    Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган идоралар тасдиқланди

    Ушбу ташкилотларда камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этилиш ҳуқуқига эга.

    'Бугун булутли об-ҳаво бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Бугун булутли об-ҳаво бўлади

    Ўзгидромет кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 22:13

    Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди

    АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-95 маркали бензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланган.

    'АҚШ визасини олишда янги қоидалар: оширилган тўлов, кучайтирилган талаблар'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 21:09