АсосийЖамият

Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайишда давом этмоқда

Туғилган чақалоқлар сони 2024 йил мос давридагидан 14,4 минг нафарга камайган.

'Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайишда давом этмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг I ярмида республикада туғилган чақалоқлар сони 2024 йил мос давридагидан 14,4 минг нафарга камайди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълум қилди.

2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 37 миллион 860 минг кишига етди. Мазкур кўрсаткич 2024 йил июлидагига нисбатан 2 фоизга кўп. Ярим йил давомида аҳоли сонининг табиий ўсиши 321,4 минг кишига тенг бўлди.

Энг кўп аҳоли Самарқанд (4,3 млн киши) ва Фарғона (4,2 млн киши) вилоятларида яшамоқда. Энг кам аҳоли эса Сирдарё вилоятида — 938,5 минг киши.

Ўзбекистонда 2025 йил январь июнь ойларида 405,5 минг чақалоқ туғилди. Шундан 209,6 минг нафари ўғил (51,7 фоиз), 195,9 минг нафари (48,3 фоиз) қиз болалар. Шаҳар жойларида 197,8 минг, қишлоқларда 207,7 минг чақалоқ дунёга келган.

Жорий туғилишлар сони 2024 йил мос даврига нисбатан 14,4 минг нафарга, 2023 йил I ярмига қараганда 29,1 минг нафарга камайган.

Олти ой давомида мамлакатда вафот этганлар сони 84,1 минг кишини ташкил этган. Шундан эркаклар 46,2 минг киши (54,9 фоиз), аёллар 37,9 минг киши (45,1 фоиз) бўлган. Оламдан ўтганларнинг 45,6 минг нафари шаҳарларда (54,2 фоиз), 38,5 минг нафари қишлоқларда (45,8 фоиз) яшаган.

Умуман олганда, ўлимлар сони 2024 йил июль ойидагидан 2,7 мингтага, 2023 йил мос давридагидан 4,4 мингтага кўпайган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мўйноқда катта босимда газ сизиб чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:34

    Мўйноқда катта босимда газ сизиб чиқди

    Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги расмий баёнот берди.

    'Андижондаги Фарғона каналидан нега заҳарли кўпик оқмоқда?'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    Андижондаги Фарғона каналидан нега заҳарли кўпик оқмоқда?

    Ўрганишлар натижасида бир-бирига зид маълумотлар эълон қилинган…

    'Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган идоралар тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:18

    Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган идоралар тасдиқланди

    Ушбу ташкилотларда камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этилиш ҳуқуқига эга.

    'Бугун булутли об-ҳаво бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Бугун булутли об-ҳаво бўлади

    Ўзгидромет кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 22:13

    Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди

    АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-95 маркали бензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланган.

    'АҚШ визасини олишда янги қоидалар: оширилган тўлов, кучайтирилган талаблар'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 21:09