АсосийЖиноят

“Тавҳид ва жиҳод катибаси” тарафдори 8,5 йилга қамалди

Фуқаро террорчилик гуруҳи аъзолари билан алоқа ўрнатиб, қуролли тўқнашувларда иштирок этиш мақсадида жиҳод қилишни режалаштирган.

'“Тавҳид ва жиҳод катибаси” тарафдори 8,5 йилга қамалди'ning rasmi

1997 йилда туғилган андижонлик фуқаро террорчилик ғояларини тарғиб қилгани, жиноий молиялаштиришда иштирок этгани ва хорижий жангарилар сафида жиҳод қилмоқчи бўлгани учун озодликдан маҳрум этилди.

Андижон туманида яшовчи фуқаро 2023 йилдан бошлаб “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ХТТ (халқаро террористик ташкилот) медиа тарғиботчилари таъсирига тушган.

У ташкилотнинг диний ақидапарастлик, ҳижрат ва жиҳод ҳақидаги ғояларини қўллаб-қувватлаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

Фуқаро террорчилик гуруҳи аъзолари билан алоқа ўрнатиб, қуролли тўқнашувларда иштирок этиш мақсадида жиҳод қилишни режалаштирган.

Шунингдек, 2023–2024 йилларда криптовалюта ва банк карталари орқали 2912 АҚШ доллари ҳамда 4,19 миллион сўм маблағни ХТТ аъзоларига жўнатган.

У икки маротаба Туркия орқали Сурияга ўтишга уриниб, натижа чиқмагач, Афғонистондаги “Ислом жиҳоди иттиҳоди” террор ташкилотига қўшилишни мақсад қилган. Аммо 2024 йил ноябрь ойида Эрон орқали ўтиш пайтида ушланиб, қўлга олинган.

Андижон тумани суди томонидан у Жиноят кодексининг 155-2, 155-3, 244-1 ва 244-2-моддалари билан айбдор деб топилиб, 8 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

    Бошқа янгиликлар