АсосийДУНË

Германияда Зеленскийнинг собиқ ўринбосари уйида тинтув ўтказилди

Бундан бир йил олдин мазкур шахс Зеленский томонидан ишдан олинган.

'Германияда Зеленскийнинг собиқ ўринбосари уйида тинтув ўтказилди'ning rasmi

Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси (НАБУ) сўровига кўра, Германия ҳуқуқ-тартибот органлари президент Владимир Зеленский девони собиқ раҳбар ўринбосари Ростислав Шурмага тегишли уйда тинтув ўтказди. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 15 июль куни Баверия федерал ерида жойлашган Штарнберг шаҳридаги Шурмага тегишли хонадонда тинтув ишлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, Ростислав Шурма 2024 йил сентябрь ойида Володимир Зеленский томонидан лавозимидан озод этилган эди. Украинская правда нашрининг ёзишича, унинг ишдан бўшатилишига манфаатлар тўқнашуви ҳамда АҚШ расмийларининг босими сабаб бўлган.

Spiegel нашри Шурманинг айни пайтда Россиянинг Украинага қарши уруши давом этаётган бир вақтда қандай қилиб Германиянинг Баверия ҳудудида яшаётганига аниқлик киритмаган.

41 ёшли украиналик сиёсатчи нега айнан Штарнбергни яшаш учун танлагани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.