АсосийЖиноят

Андижонда МИБ ходимлари қарзни ундириш учун қиз бола ролига кирди

Алиментчи бугун, 1 август куни “учрашув”га келган вақтида қўлга олинган.

'Андижонда МИБ ходимлари қарзни ундириш учун қиз бола ролига кирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда МИБ ходимлари 1 йилдан буён вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлашдан бош тортиб келаётган отадан пулни ундириш мақсадида қиз бола ролини ўйнаб, “махсус учрашув” ташкил қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Маълум қилинишича, Шаҳрихон туманида яшовчи қидирувдаги эркак 1 йилдан буён вояга етмаган фарзандини боқишдан бўйин товлаб келган. Унинг қарзи 31 миллион сўмга етган.

Қарзни ундириш мақсадида МИБ ходимлари қиз бола номидан Телеграмда у билан романтик ёзишмалар ёзишган ҳамда қарздорни “учрашув”га таклиф қилган. Алиментчи бугун, 1август куни кафега келган вақтида МИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар