Германия канцлери Фридрих Мерц Bild нашрига берган интервьюсида Ғазо секторида сақланаётган Исроил асирлари видеосидан “шок ҳолатига тушганини” айтди.
Мазкур видео Hamas томонидан эълон қилиниб, унда 2023 йил 7 октябрь куни гаровга олинган Эвятар Давид ва Ром Браславски акс этган. Уларнинг яқинларига кўра, асирлар оғир аҳволда.
Фридрих Мерцнинг таъкидлашича, “Ҳамас гаровдагиларни қийнамоқда, Исроилни қўрқитмоқда ва ўз халқини тирик қалқон сифатида ишлатмоқда”. Германия бир вақтнинг ўзида Ғазодаги оғир гуманитар аҳволни енгиллаштиришни ҳам талаб қилмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Вадефулнинг айтишича, Исроилнинг амалдаги блокадаси очарчилик, ташналик ва ўлимларга сабаб бўлмоқда.