АсосийЖиноят

Жиҳод учун Сурияга кетмоқчи бўлган қўқонлик 6 йилга қамалди

У Telegram ва Instagram орқали террорчи гуруҳлар тарғиботини олиб борган.

'Жиҳод учун Сурияга кетмоқчи бўлган қўқонлик 6 йилга қамалди'ning rasmi

Қўқон шаҳрида яшовчи шахс 2021 йилда “Telegram” мессенжерида канал яратиб, унга ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни жойлаб, каналнинг 9 нафар обуначисига тарқатди. Бу ҳақда D.уз ДХХ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, у Instagram ижтимоий тармоғида ҳозирги кунда Сурия давлатида фаолият олиб бораётган “Тавхид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг инструктор ва медиа тарғиботчиси  билан боғланиб, унинг даъватлари таъсирига тушган.

Сўнг, Сурия давлатига жиҳод қилиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида ўзаро аудио ва хабар орқали ёзишмалар олиб бориб, ХТТ сафига қўшилишга хайрихоҳлик билдирган.

Ўз навбатида ушбу шахс яқин танишлари ва ўзининг синфдошлари орасида “жамоат” шакллантириб, уларни Сурия ҳудудига “ҳижрат” қилиб, террорчи гуруҳлар қаторига қўшилишга даъват қилган.

ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида унинг ноқонуний ҳаракатлари тўхтатилган.

Натижада, жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси 3-қисми “г” банди, 244 прим 2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар