АсосийДунё

Гагаузия етакчисига 7 йил: Молия жиноятида айбланган Гутсул қамалди

Гагаузия етакчисига 7 йил: Молия жиноятида айбланган Гутсул қамалди

'Гагаузия етакчисига 7 йил: Молия жиноятида айбланган Гутсул қамалди'ning rasmi

Молдованинг Кишиниё шаҳридаги суд Гагаузия етакчиси Евгения Гутсулни 7 йилга озодликдан маҳрум этди.

У Россиядан ноқонуний пул олиб киришда ва тақиқланган “Шор” партияси фаолиятини молиялаштиришда айбланди. Суд қарори фонида юз берган норозилик намойишларида юзлаб тарафдорлар ва қаршилар тўқнашди.

Сиёсий таҳлилчилар фикрича, бу ҳукм Россияга моил кучларнинг фаоллашувига туртки бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, бу қарор сайлов овозларини сотишга тайёр фуқароларни чўчитиши эҳтимоли бор. Молдовада парламент сайловлари 28-сентабрга белгиланган.

    Бошқа янгиликлар