АсосийДунё

Гуманитар ёрдамни энди хусусий компаниялар ҳам етказади

Исроил ҳукумати Ғазога озиқ-овқат ва дори-дармонларни киргизишга рухсат берди.

'Гуманитар ёрдамни энди хусусий компаниялар ҳам етказади'ning rasmi

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху раҳбарлигидаги ҳукумат ва мамлакат хавфсизлик хизматлари Ғазо секторига гуманитар юкларни хусусий компаниялар орқали етказишга рухсат берди. Бу ёрдам қатъий назорат остида ва босқичма-босқич амалга оширилади.

Исроил Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, юклар Ғазога киргизилишидан олдин тўлиқ текширувдан ўтказилади. Товарлар учун тўлов фақат банк орқали, Исроил томони назорати остида амалга оширилади.

Июль охирида 100 дан ортиқ хайрия ташкилотлари Ғазода очарчилик юзага келгани ҳақида огоҳлантирган эди. Исроил эса БМТ ёрдамни тарқатмаётганини, юклар омборларда қолиб кетаётганини билдирмоқда.

Шу пайтгача ёрдамни ҳаво орқали ташлаган Германия ва бошқа давлатлар бу усулни танқидчилардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ 38 йилдан сўнг илк бор палуба артиллериясидан фойдаланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:25

    АҚШ 38 йилдан сўнг илк бор палуба артиллериясидан фойдаланди

    Охирги бор бундай ҳолат 1988 йилда, Эрон–Ироқ уруши даврида амалга оширилган эди.

    'Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2026 14:39

    Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди

    Яқин Шарқдаги можаро фонида яна бир қатор авиакомпанияларда рейслар қисқартирилиб, авиачипталар нархи оширилди.

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё 22.04.2026 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.