АсосийЖамият

Сирдарёда театр аланга ичида қолди

Ёнғинни бартараф этиш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилинган.

'Сирдарёда театр аланга ичида қолди'ning rasmi

Кеча, 5 август куни Сирдаро вилояти мусиқали драма театрида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 18:06 да Гулистон шаҳри “Шодлик” МФЙ Ўзбекистон кўчасида жойлашган обектлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Воқеа жойига 5 та ёнъгин-қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғин соат 18:12 да қуршаб олиниб, 19:00 атрофида бартараф этилган.

Ҳозирча ёнғин оқибатида жароҳат олганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

    Бошқа янгиликлар